Сайт тест режимида ишламоқда

Миссия, мақсад ва вазифалар

.

Миссия, мақсад ва вазифалар

  • умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим соҳасида ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий, интеллектуал ва жисмоний ривожланиши даражасини янада юксалтиришга йўналтирилган ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
  • мактабдан ташқари таълимга бўлган умумий ўрта таълим давлат таълим стандартлари ва давлат талабларига мувофиқ умумтаълим муассасалари фаолиятини методик бошқаришни амалга ошириш;
  • ўқитувчи касбининг мақоми ва обрўсини кўтариш, умумтаълим муассасалари ходимлари, шунингдек, халқ таълими тизими ходимларининг моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватланишини таъминлаш, уларнинг самарали меҳнат фаолияти учун муносиб шароитлар яратиш;
  • ўқув-тарбия жараёнига таълимнинг инновацион шаклларини, замонавий педагогик ва ахборот технологияларини, касбий йўналтиришнинг самарали услубларини, ўқувчиларнинг ўқув, психологик ва жисмоний юкламалари оптималлашувини инобатга олган ҳолда ўқитиш ва тарбиялашни жорий қилиш;
  • умумтаълим муассасаларида чет тилини ўқитишнинг самарадорлигини таъминлашга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
  • мазмун ва сифат жиҳатидан халқаро талабларга жавоб берадиган, янги педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда янгиланган ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ ишлаб чиқилган ўқув ва ўқув-методик адабиётларнинг янги авлоди яратилиши ва нашр этилишини ташкил қилиш;
  • нодавлат таълим хизматлари секторини янада ривожлантириш, халқ таълими соҳасида давлат-хусусий шериклик учун қулай шароитлар яратиш;
  • педагогик кадрларни танлаш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича илғор ва шаффоф ташкилий-ҳуқуқий механизмларни жорий этиш;
  • «Меҳрибонлик» уйлари фаолиятини такомиллаштириш, ота-оналар қаровисиз қолган болаларнинг ижтимоий-психологик реабилитациясини ва ҳуқуқий ҳимоя қилинишини таъминлаш, уларнинг ижтимоий-меҳнат кўникмаларини ҳосил қилишига ва жамиятга уйғунлашувига кўмаклашиш;
  • умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари томонидан давлат таълим стандартлари ва талабларининг бажарилишининг тизимли мониторингини олиб бориш;
  • умумтаълим муассасаларининг 10-11-синфлари ўқувчиларига касб-ҳунар таълимини таъминлаш бўйича фаолиятни мувофиқлаштириш;
  • халқ таълими тизимидаги муассасаларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларнинг бино ва иншоотларидан фойдаланиш бўйича ишлар мониторингини олиб бориш ва ушбу ишларни мувофиқлаштириш.

tosh_tshxtbb@xtv.uz
@toshkentxtbb
@Tosh.shaharXTBB
/TSHXTBB